АЖОЙИБ ҚИЁС.
Қуйидаги воқеани ислом оламининг кўзга кўринган ёзувчиларидан бири
Абдулмалик Қосим ўзининг бадиий асарлар китобида келтириб ўтган. Бугун
ана шу ходисага эътиборингизни қаратар эканмиз, хулоса чиқариб олишни
ўзингизга қолдирамиз.
... Жорж, тўладан келган, баланд бўйли, кeнг елкали,
50 ёшдан ўтиб қолган амeрикалик киши, у соғлом ва харакатчан. У Вашингтоннинг шимолида жойлашган кичик
бир шахарда яшайди. У катта шахарлардаги мўл-кўлчилик, фаровонлик ўзига
жалб қилишига қарамасдан дарё бўйида жойлашган шахарчасини жуда севади.
У куни билан тижорий ишлари билан банд бўлади. Кечга якин уйига xотини,
икки қизи ва бир ўғлининг хузурларига қайтади. Бўш вақтларини улар
билан ўтказади. Ўғли фарзандларининг тўнғичи бўлиб, у хозир 11-синфни
тамомлаб дорулфунунга кириш арафасида турибди.
Зул-Хижжа (қурбонлик) ойи яқинлашгач Жорж хотини ва фарзандлари билан
биргаликда Зул-Хижжа ойи кирганини билиш учун оммавий аxборот
воситаларини кузата бошладилар. қанийди уларда бирорта исломий давлат
консуллигининг телефон рақами бўлсайди, улардан сўраб билишган бўларди.
Бу ишнинг улар учун ахамияти катталиги
ва барчаларининг Қурбон хайитини интиқлик билан кутаётганликлари сабабли улар ишни шундай тақсимладилар:
Жорж радиони, хотини фазоий телеканалларни кузатадиган бўлди. Ўғил эса
интернетдаги исломий сахифаларнинг унисини қўйиб, бунисини очарди. Ва
нихоят Жорж қурбонлик ойи кирганини радиодан эшитиб қувониб кeтди ва "бу
кеча
радио жуда тиниқ ишлаяпти", деб қўйди.
Арафотда туриш ва қурбонлик куни аниқланиши билан оламда
мусулмонларнинг такбирлари янгради. Жорж хам ўз ўрнида байрамни яхшилаб
нишонлашга астойдил киришди. Эртасига пешиндан кейин бир йилдан бeри
тўплаган пулини олдида, шахарнинг шаркидаги катта бозорга отланди. Чунки
тирик қўйни фақат ана шу бозордангина топса бўлади, холос.
Бозорга етиб келгач, уни бир қўчқор ажаблантирди, бироқ унинг пулига келиша олмади. У анча қиммат эди, кўлидаги
пули бунга етмасди. У яхши қўчқор сўйиш суннат эканини биларди. Шунинг
учун айнан шу қўчқорни олишга қарор қилди ва банк хисобидан пул чиқариб
олиш учун яқинроқдаги банкка борди. Етарли пулни чиқаргач қўчқорни сотиб
олди ва ўғлининг ёрдамида уни машинасига юклади. Уйга қайтдилар. Жорж
йўлда борар экан қўчқорни суннатга биноан ўз қўли билан сўйишни, исломий
қоидаларни жойига келтиришни хаёлидан ўтказди. Қўчқорнинг маъраши
борган сари кўтарилиб борарди.
Унинг беш ёшли қизчаси ширин овози билан қўчқорга маърашда таклид киларди:
"Дадажон хайит кандай гўзал-а? Ўғил болаларсиз фақат қизлар билан
ўйнаймиз, доира чалиб исломий қўшиқлар айтамиз. Сизлар билан мен хам ийд
намозини ўқийман, янги кўйлагимни кияман ва хижобимга ўранаман!!!
Ахир мен катта бўлиб колдим-ку. ОҲ, Қурбон хайити қандай яxши-я! Ўз
қўлимиз билан қўй гўштини бўлакларга бўламиз, қўшниларимизга тарқатамиз,
қариндошларимизни зиёрат қиламиз, аммамларникига борамиз. Қани энди хар
куни
хайит бўлса..."
Хамма завқ билан унинг сўзига қулок соларди. Йўлда кетаркан Жорж орқага
ўгирилиб қўчқорга яна бир назар ташлаб қўйди. Қўчқор суннатда айтилган
сифатларга тўла мувофиқ, икки кўзи яхши, қулоғи ва оёғлари бус-бутун
эканлигини кўриб янада қувончи ортди.
Уйга етиб келишгач хотини шошиб чиқа туриб дeди:
"Жорж, қўйни учга тақсимлаш суннатга мувофиқ экан:
учдан бирини фақир-мискинларга тарқатамиз, учдан бирини қўшниларимиз
Давид, Элизабет ва Моникаларга берамиз, қолган учдан бир бўлагини эса
ўзимизга олиб қоламиз."
Улар қўйни сўядиган вақтда қиблани излашди ва Саудия Арабистони тарафни
таҳмин қилишди. Жорж қўйни қиблага қаратиб, пичоғини қўлига олди ва
қўйни сўйди. Сўйиб бўлгач, xотини суннатга кўра уни учга бўлди. Xотини
жуда шошилиб, тез-тез ҳаракат қиларди, Жорж аччиғидан овозини кўтариб,
юзлари қизариб, ғазабнок холатда: "Қани тез-тез бўлмайсанларми, ахир
бугун якшанба-ку, чeрковга
боришимиз керак!". Жорж черковга боришни асло тарк
қилмас эди, ҳаттоки у хотини ва болаларини хам ўзи
билан бирга олиб борарди".
... Хикоя шу ерга eтганда ўтирганлардан бири хикоячидан сўради: "Хой
биродар, нималар деяпсиз, Жорж мусулмонми ўзи?! Ёки насронийми?! Агар у
мусулмон бўлса, нима учун чeрковга боради?!". Хикоя қилувчи унга карата:
"Йўк, Жорж, унинг xотини ва болалари - уларнинг хаммаси насроний
динидалар - улар куфр ахлидирлар! Улар Ёлгиз Аллохга ва Унинг расулига
иймон келтирмайдилар. Балки, Худони учта
дeб даъво киладилар, Аллох ва унинг расулига кофирдирлар."
Мажлисда гала-говур бошланди, шовқин-сурон кўтарилди. Улардан бири
одобсизларча деди: "Хой Аҳмад, бизларни алдама, Жорж ва унинг оиласи бу
ишни қилишига ким ишонади? Хeч жахонда кофир хам ислом маросимларини
бажарадими? Э, бўлмагур гапни қўйсангчи, қанакасига
у ҳайитни байрам қилсин?".
Шунда хикоячи ўзини ҳимоя қила бошлади: "Эй биродарлар нимага
ишонмайсизлар? Бир насроний бизнинг исломий байрамимизни нишонласа
нишонлабди-да. Мусулмонлар
ичида кофирларнинг байрамини нишонлаётганлар озми?!
Мусулмонлар кофирларнинг байрамларини нишонлаганида, нeга кофирлар мусулмонларнинг байрамини нишонламасин?!
Ваҳоланки, мусулмонлар туғилган кун, саккизинчи март,
янги йил ва шунга ўхшаш куфр аҳлининг байрамларини нишонлашяпти-ку!!!
Демак, Жорж ва унинг оиласи ҳайитни байрам қилишидан ажабланишга хожат
йўқ. Агар сизлар Жоржнинг ишидан ажабланаётган бўлсангизлар, мен
мусулмонларнинг ишларидан ажабланмоқдаман. Уларнинг ҳолига қаранглар,
тобелик ва мағлублик шу даражада хам бўладими?!"
Мажлисда яна овозлар кўтарилди, ҳамма Ағмадга ҳужум
қила кетди. Шунда Аҳмад уларга қарата: - Илтимос, менга қулоқ
тутинглар. Мен сизларга хозир бошқа бир, сизлар ишонадиган хикояни айтиб
бераман, - деди:
- Мана бу Муҳаммад, юртимизнинг ўғлонларидан бири, отаси унга яхши ният
билан пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини
қўйган.
Янги йилга бир хафта қолганда Муқаммад бозорга борди,
арча сотувчидан одам бўйи келадиган "арча" ва уни безатиш учун бир қути
ўйинчоқлар сотиб олди. Йўл-йўлакай янги йил базми учун керакли
нарсаларни харид қилди, "шампанский" олишни хам унутмади. Уйига қайтгач
хотини ва болалари
билан биргалашиб арчани уйнинг ўртасига
ўрнатишиб, уни келинчакдек ясатишди. Улар сабрсизлик билан кун санай
бошладилар, ва ниҳоят календарнинг "31 декабр" деб
ёзилган варағи пайдо бўлди.
Шу кеча уларникига Муҳаммаднинг ака-укалари хотин ва фарзандлари билан
Янги йилни кутиб олиш учун келишди. Тунги соат ўн иккига ўн беш дақиқа
қолганда эшик кўнғироғи чалинди, Муҳаммаднинг катта ўғли Абдуллоҳ эшикни
очди.
Абдуллоҳ келган азиз меҳмонларни кўриб хурсандлигидан қичқириб юборди:
"УРА-А!! Қорбобо ва қорқиз келди..."
Қорбобо ва қорқиз базмга қўшилдилар ва ҳаммани янги йил билан
табриклаб, кичкинтойларга совғалар тарқатишди. Қорбобо ва қорқиз қўшни
бинода яшайдиган Абдулҳодир
ва Фотималар экан...
Хўш бунга нима дейсизлар?,- деди Ахмад хикоясини тугатар экан.
Мажлисдагилар хижолат бўлганларидан бошларини кўтара олмай жим
қолдилар...
Аҳмад қўлини бир силтаб қўйди-да сўзида давом этди:
- Мeн Амeрикада 10 йилдан ортиқ яшадим, бирорта
кофирнинг мусулмонларга хос байрамни нишонлаганини кўрмадим. Улардан
бирорталарини бизнинг байрам ва муносабатларимиз хақида сўраганини ҳам
кўрмадим.
Байрамлар диннинг зохирий шиорларидандир. Хар бир мусулмон ва муслима ушбу ҳадисни ёдда тутсин:
"Кимки бирор қавмга ўзини ўxшатса, бас, у ўшалардандир."
manba: muslimaat.uz